Новости



Новости

5G миллий лабораториялари яратилади.

Аждодларимиз ўрта асрларда олам-шумул кашфиётлар қилиб, дунё илм-фа-ни ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Иккита Ренессансга асос солиниб, заминимиз тамаддун бешиги сифатида эътироф этилган. Президентимиз мамлакатимиз цивилизациялар бешикларидан бўлату-риб, бу соҳада бошқа давлатлардан ортда қолмаслик йўлларини, илм-фанни янада ривожлантириш ва ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришнинг замонавий усуллари-ни белгилаб беряпти. Шу асосда Учинчи Ренессанснинг рўёбга чиқиши учун пой-девор яратилмоқда. Инновацион ғоялар, муҳим стартаплар, иқтидорли ёшларнинг илмий тадқиқотла-ри ҳаммаси битта катта майдонда жам бўлган Яшнобод инновацион технопарки Президентимизнинг 2017 йил 5 июндаги “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида”ги фармони билан Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида “Яшнобод” инновацион технопарки ДУК ўз фаолияти-ни бошлаган эди. Бугунги кунга қадар бу ерда 37 та лойиҳа резидент мақомини олди. Улар кимё технологиялари, биотехнология-лар, фармацевтика ва тиббиёт биотехно-логиялари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, ахборот коммуникация технологиялари ва бошқа йўналишларда фаолият юритмоқда. Ўтаётган йилнинг 1 октябрига қадар ушбу резидентлар то-монидан 147,6 миллаиард сўмлик маҳсу-лотлар ишлаб чиқарилган ва ички бозорга сотилган, шу билан бирга, жами 1,1 мил-лион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот-лар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия давлатларига экспорт қилинган. Турли лойиҳаларни амалга ошириш нати-жасида 337 та янги иш ўрни яратилган. Ҳозирда Ўзбекистонда 3G лаборатория-лари фаолият юритмоқда, 2021 йилда эса 5G миллий лабораторияларини ташкил этиш ниятидамиз. Улар пойтахтда эмас, республикамизнинг турли шаҳарларида яратилиши эътиборга моликдир. Илм-фан-нинг янги йўналишларини юртимизда ри-вожлантириш борасида ишларни амалга оширишни ҳам режалаштирганмиз. Бундан ташқари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказларини халқаро аудити ўтказилади. Мурожаатномада бизни қувонтирган жи-ҳатлардан бири келаси йилда ҳам тадбир-корлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилиши ҳамда нуфузли хорижий университетлар, илмий ва инновацион марказлар билан алоқаларни кучайтириш, улар билан кадр-лар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ҳозир-ги кунда Халқаро технопарклар уюшмаси (IASP)га аъзо бўлиш борасида тизимли ҳаракатлар олиб борилмоқда. “Буюк ипак йўли” илғор технология ва технопарклар уюшмасига (SRHPA) аъзо бўлиш бўйича ҳам сезиларли қадамлар қўйилди. Президентимиз томонидан илгари су-рилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил давлат дастурига аниқ ва самарали таклифларни ишлаб чиқиш, бунинг учун эса илғор хорижий тажрибани, халқаро стандартларни ўрганиш, халқаро ташки-лотлар ва экспертларнинг фикр-мулоҳаза-лари билан танишиш мақсадида халқаро анжуманлар, давра суҳбатлари, онлайн конференциялар ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Ишончимиз комилки, Мурожаатномада айтилганидек, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағлар-га эга бўлиши, улар фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши ҳамда Тадбиркорлик кодексининг ишлаб чиқилиши бу соҳа ва-килларига катта қулайликлар яратади. Фарҳод ЖУМАЕВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Яшнобод” инновацион технопарки ДУК директори

11 01 2021