Новости



Новости

Маънавият тарғиботи — ҳар бир зиёлининг бурчи

Инновацион ривожланиш вазирлигида мамлакатимиз Президенти раислигида бўлиб ўтган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари маърузасида белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларга бирма-бир тўхталиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазири аксар ҳолларда маданият, маърифат ва маънавият тушунчаларининг моҳиятига етарлича эътибор қаратилмаётганига тўхталиб, ушбу тушунчалар мазмунини кенг оммага тушунарли қилиб етказиб бериш барча олим ва зиёлиларнинг бурчи эканини айтиб ўтди. — Бугунги кунда ҳар бир киши ўзига «Мен дунёқарашимни бойитадиган маънавият ўрнагига ҳаётимда қачон дуч келганман?» деган саволни бериши лозим, — деди вазир. — Ишончим комилки, ҳар бир киши ўз атрофидаги ёши улуғлар, катта тажрибага эга кишилардан, яъни халқ бағридан бундай сабоқларни етарлича олган. Давлатимиз раҳбари бежиз Биринчи ва Иккинчи Ренессанс давридан, шунингдек, бой тарихий меросимиз, мутафаккир боболаримиз ва шонли саркардаларимиз ҳаётидан мисоллар келтирмадилар. Дарҳақиқат, Учинчи Ренессанс пойдевори албатта, кучли маънавиятга эга шахслар томонидан барпо қилинади. И. Абдураҳмонов бунга ҳаётий мисоллар келтириш билан бирга, яқинда Бухоро давлат университети жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар келтирган мисолларга ҳам тўхталиб ўтди. Йиғилишда вазирлик ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига маънавий-маърифий тадбирларни тубдан такомиллаштириш бўйича йиллик режа ишлаб чиқиш, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар ва билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини кенг миқёсда олиб бориш топшириғи берилди. Жорий йилдан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш ҳамда Олий аттестация комиссияси, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академиясига тақдим этиш учун 2021 йилдан бошлаб, маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш бўйича тегишли бошқармаларга топшириқлар берилди.

27 01 2021