Новости



Новости

Қорақалпоғистон ёш олимлари ҳам Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясига жалб этилади

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари-Ёшлар академияси раҳбари Олимжон Тўйчиев Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини жамоатчиликка кенг тарғиб этиш ҳамда академияга ёш олимларни жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Қорақалпоқ давлат университетида ташкил қилинган учрашувда ҳудуддаги иқтидорли ёш олимлар, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасалари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ҳамда талабалар иштирок этди. Бўлиб ўтган учрашув доирасида О.Тўйчиев Ёшлар академиясининг асосий фаолияти, ташкил этилишдан мақсади ҳамда академия олдида турган асосий вазифалар бўйича тақдимот билан чиқди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган “5та муҳим ташаббус” концепцияси асосида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Инновацион тўплам” тадбир қатнашчиларига намойиш этилди ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасалари кафедра мудирлари ва ёш олимлари томонидан иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган амалий, инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш бўйича берилган саволларга жавоб берилди ҳамда келгусида Ёшлар академияси билан ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида ишлар белгилаб олинди.

20 01 2020