Новости



Новости

Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – давлат хизматчилари учун дастурул амалдир

Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини вазирлик жамоасига етказишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари , вазирлик тузилмасидаги қуйи ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Президент мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини Тошкент Кимё-технология институти кафедра мудири Фарруҳ Йигитов кенг очиб берди. Ф. Йигитов мурожаатноманинг мазмун моҳияти ва унда мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида тушунчалар берди. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар, қонун устуворлигини таъминлашнинг долзарб йўналишлари, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этишдаги ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар, шу билан бирга, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашдаги устувор йўналишларни бирма-бир тушунтириб ўтди. Тадбир давомида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, ёшлар ва илм-фан соҳаларида олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилди. Вазирликнинг Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ахтам ДалиевИнновацион ривожланиш вазирлиги жамоасининг аксариятини ёшлар ташкил этишининг ўзи ҳам, уларга бўлган ишончининг яққол намунаси эканини таъкидлади. У ёшларга Учинчи ренессанснинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беришга қаратилган тадбир ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

20 01 2021